БОСТИРИҚ

БОСТИРИҚ — 1) тўқувчиликда кудунг (тўқмоқсимон ёғоч асбоб) урилган атласга так бериш (буклаш) учун уни тахтакач орасига олиб, устидан тош бостириб қўйиш. Илгари атлас қўлда кудунгланар эди. Атласни машина (каландр)да силлиқлашга кўчилгач, Бостириқ усули қолиб кетди;

2) тикувчиликда кийим чокини бостириб тикиш. Бостирма чок—кийим чоклари устидан яна бир бостириб тикилган чок. Мае, бурма кўйлакнинг кўкрак ёки пальтонинг енг ва ёқа чоклари устидан яна бир бор юргизилган чок бостирма чок ҳисобланади.