БОСТИРМА

БОСТИРМА — тўрт томони ёки икки ёни ва олди очиқ усти ёпиқ бино; айвоннинг бир хили; усти енгилгина ёпилади. Шарқ, шу жумладан Ўрта Осиё халқ бинокорлигида қадимдан кенг тарқалган. Асосан, хўжалик мақсадларида (рўзғор буюмларини сақлаш, пичан, ғўзапояларни босиб қўйиш учун, ёзги ошхона, ўтинхона ёки молхона сифатида) фойдаланилган. Ҳозир Бостирмадан дала шийпонлари, шунингдек якка тартибдаги қишлоқ турар жой меъморлигида енгил иншоот сифатида фойдаланилади. Усти ёпиқ узун йўлак ҳам Бостирма деб номланади.

Loading...