БОСТОН

БОСТОН — АҚШ нинг шим. шарқидаги шаҳар, Массачусетс штатининг маъмурий маркази. Янги Англиянинг асосий иқгисодий маркази. АҚШнинг етакчи саноатмолия ва маданияти ривожланган шаҳарларидан. Аҳолиси 574 минг киши, шаҳар атрофи б-н бирга 4 млн. (1990-й. лар ўрталари). АҚШ тарихида 1773 й. ги «чой ғалаёни» б-н машҳур, бу ғалаён Шим. Америкадаги мустамлакаларнинг озодлик учун олиб борган урушлари одцидан бўлган эди. Бостон — Атлантика океани соҳилидаги йирик порт (юк ортиб тушириш 20 млн. т дан ортиқ), халқаро аэропорт бор. Шоссе ва т. й. тугуни. Муҳим саноат тармоқлари — машинасозлик, радиоэлектроника ва приборсозлик, авиадвигателлар, самолёт ва ракета қисмлари, станоксозлик ва б. Кемасозлик, кимё, резина, полиграфия, озиқ-овқат саноати тармоқлари ҳам ривожланган. Йирик савдо маркази. Бостонда 18 — 19-а. ларда қурилган меъморий ёдгорликлар, унтлар (Бостон унти, Гарвард унти), Америка фанлар ва санъат академияси, нафис санъат музейи бор. Шаҳарга 1630 й. да асос солинган.

Loading...