БОСВОЛДИ

БОСВОЛДИ — ўртапишар қовун нави, ўртача катталикда, уз. 20—23 см, оғирлиги 4—7 кг. Пусти ўртача қалинликда, сирти сал тилимтилим, тўрсиз, ранги оқишсариқ. Устидаги гулларининг четлари нотекис чизикли, кенг очяшил тасмасимон. Эти 4,5—5 см, оч яшил, ғовак, сершира. Таркибида 7 — 8,6% канд, 3,5—4,5% сахароза, 8,5 — 10% қуруқ модда бор. Уруғхонаси ўртача катталикда, уруғи йирик, тухумсимон, очсарғиш. Экилганда униб чиққандан кейин 85—90 кунда пишади.

Ҳосилдорлиги 170—250 ц/га. Фарғона водийси, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида Босволдининг 2417 нави (К. И. Пангало, М. К. Гольдгаузен) экилади (Яна қ. Қовун).