БОТАЛЛО ЙЎЛИ (16-а. итальян врачи Л. Боталло номидан) (ductus Botallo), артериал йўл — қуруқликда яшовчи умуртқалилар эмбрионида ўпка артериясини орқа аортаси билан боғлайдиган 6артериал ёйнинг юқори булими. Юракнинг ўнг қоринчаси (ёки бир бутун қоринчанинг ўнг бўлаги) дан келган қоннинг купи ҳали такомил этмаган кичик қон айланиш доирасидан ўтмай, Боталло йўли орқали аортага боради. Кўпчилик ҳайвонлар туғилганидан кейин бу йўл беркилиб, бойламга айланиб кетади.
Одамларда Боталло йўли ҳомиланинг ўпка артериясини аорта билан боғлайди. Она кррнидаги эмбрион тараққиёти даврида боланинг ўсиши учун зарур бўлган озиқ моддалар, кислород она қони орқали ҳомилага боради. Онадан келадиган >д кислородли қоннинг бир қисми юракt нинг ўнг бўлмасига қуйилиб, кўп қис| ми овалсимон тешик орқали чап бўлмаI чага, қолган қисми ўнг қоринчага, ундан ўпка артериясига ўтади. Лекин ҳомилада ўпка ҳали ишламаслиги туфайли ўпка артериясидаги қон юракнинг эмбрион ривожланишида пайдо бўлган артерия йўли орқали аортага қуйилиб танага тарқалади. Бола туғилиши билан мустақил қон айланиш бошланиб, кислород алмашиши ўпка орқали бажарилади, натижада артерия йўли пучайиб, бириктирувчи тўқимали бойламга айланади. Баъзан Боталло йўли беркилмай қолиб, қон айланиши кескин бузилади (қ. Юрак пороги), бундай ҳолларда албатта жаррохлик усули қўлланилади.