БОТАНИК ГЕОГРАФИЯ, фитогеография — биогеографиянинг ўсимликларнинг ер юзида тарқалиши қонунларини ўрганадиган бўлими. Усимликлар геогр. си ва усимликлар жамоалари геогр. сини ўз ичига олади. Ботаник география ҳар хил минтақаларда ўсадиган ўсимликларнинг хилмахиллиги, усимликлар қоплами ва уларнинг географик тарқалиш қонуниятларини ўрганади. Ботаник география материаллари асосида Ер юзидаги ўсимлик қопламлари областлар, кичик областлар, провинциялар ва янада майда ботаникгеографик бирликларга бўлинади. Кейинги даврда Ботаник географияда ўсимлик захираларини ва усимлик қоплами маҳсулдорлигини аниқлайдиган усуллар кенг қўлланилмоқда.