БОТАНИК НОМЕНКЛАТУРА — ўсимликлар (турлар)нинг номлари, систематик бирликлар, системалар, типлар ва номларни мустаҳкамлаш, қонуний номлар, синонимлар, таксонларни тавсифлаш, янги таксонларни ёзиш ва б. билан боғлиқ бўлган қатьий қонун ва қоидалар мажмуи.