БОТАНИКА БОҒИ

БОТАНИКА БОҒИ — тирик ўсимликлар коллекциясини йиғадиган ва шу аснода ўсимликлар дунёси хиллари ва бойлигини ўрганадиган, ботаника соҳасидаги билимларни ташвиқот қиладиган и. т., ўқувёрдамчи ва маданиймаориф муассасаси. Ботаника боғи асосини очиқ далада ва оранжереяларда ўстирилиб, и. т. ишларида ва кўргазмаларда фойдаланиладиган ўсимликлар коллекцияси ташкил этади. Ўсимликларни жойлаштиришда географик, систематик ва экологик тамойиллардан фойдаланилади. Купчилик Ботаника боғида дендрарийлар ва тоғ ўсимликлари (альпинарийлар), фойдали ўсимликлар (доривор, озиқ-овқат, техника, декоратив ва б.) участкалари бўлади. Йирик Ботаника боғида 2—3 минглаб ўсимлик турлари ўстирилади. Ботаника боғининг асосий илмий вазифаси — фойдали ўсимликларни қидириб топиш, уларни комплекс ўрганиш ва интродукция қилишдан иборат.

Ботаника боғи тарихан дастлабки илмий ботаник марказ ҳисобланади. Улардан кўпчилиги ботаниканинг бир қатор бўлимлари бўйича тадқиқот олиб борадиган комплекс интлар ҳисобланади; бошқалари муайян мавзу ёки муаммолар бўйича ихтисослашган бўлади.

Ботаника боғи Европада монастир боғлари асосида вужудга келган. Дастлабки Ботаника боғи 14-а. да Италияда (Салерно, 1309; Венеция 1333) пайдо бўлган. 16 — 17-а. ларда Ботаника боғи Франция, Германия, Нидерландия, Англия, Швеция ва б. мамлакатларда ташкил этилган, уларда асосан доривор ўсимликларни ўрганиш соҳасида тадқиқотлар олиб борилган. Буюк географик кашфиётлар даврида Ботаника боғи лари бошқа ўлкалардан келтирилган ўсимликларни синовдан ўтказиш билан шуғулланади. Ботаника боғидан энг йириклари 25 минг ўсимлик турига эга бўлган Ксю (Лондон), Эдинбург (35 минг), К. Линней ишлаган Упсала (10 минг), Утрехт (10 минг), Брюссель (13,5 минг), Берлин (18 минг), Женева (15 минг) ва б. шаҳарларда мавжуд. Америка қитъасида Ботаника боғи 18-а. дан ташкил этила бошланди. Бу китъада НьюЙорк (15 минг), Бруклин (8 минг), Монреаль (20 минг), РиодеЖанейро (7,5 минг) Ботаника боғи энг йирик бомардир. 18—19-а. ларда Ботаника боғилари Осиё ва Африка мамлакатларида ташкил этила бошланди. Улар орасида энг машҳурлари Калькутта (Ҳиндистон), Богор (Индонезия), Парадения (Индонезия)даги Ботаника боғи ҳисобланади. Подшо Россияси ҳудудида Ботаника боғи 19-а. дан ташкил этила бошлаган. Улар орасида энг асосийлари Никита (Қрим), Тбилиси, Батуми, Украина, Сибирь Б. б. ва Москвада жойлашган Россия ФАнинг Бош Б. б. ҳисобланади.

Ўзбекистонда Ботаника боғи 1921 й. да Тошкент давлат ун-ти қошида ташкил этилган. Тошкентдаги Ботаника боғи дунёдаги энг йирик Ботаника боғи қаторига киради. (қ. Ботаника институты ва ботаника бот).

Ад.: Ботанические сады мира (Краткий справочник) М., 1959; Русанов Ф. Н., Ботанический сад АН УзССР, Т., 1963.

Loading...