БОТИҚ

БОТИҚ — қуруқликда ер юзасининг, шунингдек океан ва денгизлар тубининг атрофга нисбатан анча пастга ботган жойлари. Туби кўпинча текис, чуқурлиги ҳар хил бўлади. Ботиқ кўпроқ тектоник йўл билан вужудга келади. Шакли одатда, юмалоқ, овал ҳамда узунчоқ бўлади. Диаметри ёки узунлиги ўн ва юзларча км га етади (Фарғона, Сариқамиш, Борсакелмас Б. лари). Б. сўзи сойлик, депрессия, букилмалар терминларининг синоними сифатида ишлатилади. Тинч океанда Мариана (11022 м), Тонга (10882 м) Ботиқлари бор. Б. илгари чўкма деб юритилган. Ботиқ атамаси Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида қайд қилинган.

Prev Article

БОТИРОВ

Next Article

БОТРИОМИКОЗ