БОТИР СРИМ ҚЎЗҒОЛОНИ — Кичик жуз қозокларининг чор ҳукумати ва маҳаллий хон зулмига қарши кўтарган қўзғолони (1783—97). Раҳбари — қозоқларнинг бойбоқти уруғига мансуб йирик бий Ботир Срим (?—1802). Солиқларнинг бениҳоят оширилгани, қозоқларнинг ер ва яйловлардан фойдаланиш ҳуқукларининг чеклаб қўйилгани Ботир срим қўзғолони С қ. га сабаб бўлган. Ботир срим қўзғолони С қ. дастлабки кунлардаёқ умумхалқ ҳаракатига айланди. 1786 й. Кичик жуз хони Нуралихон тахтдан ағдарилиб, Россия ҳукумати паноҳига қочди. 18-а. нинг 80-й. ларида қозоқ чўлларини Россия империясига қўшиб олиб, уларни губерняларга тақсимлаган ҳолда идора қилишга киришган чор ҳукумати дастлабки вақтларда қозоқ хонларига қарши қаратилган Ботир срим қўзғолони С қ. ни қўллабқувватлади. Мақсади — қўзғолончилар ёрдамида хонликни тугатиш эди. Аммо қўзғолончиларнинг русча маъмурий идоралар таъсис этилишига қарши эканликларини билгач, хон ҳокимиятини қайта тиклади. Шунда Ботир Срим Россияга қарши уруш эълон қилиб, рус қўшинлари истеҳкомларига ҳужум қила бошлади. Қўзғолончилар 1797 й. чор ҳукумати тайинлаган янги хон Есимни ўлдирдилар. Бунга жавобан чор хукумати жазо операциялари ўтказиш билан бир қаторда ҳийланайранг ҳам ишлатди: бу сафар у мамлакатга янги хон тайин қилмай, султонлар (чингизийлар), бийлар ва қабила оқсоқоллари манфаатларига мое келувчи «хон кенгаши» деб аталмиш кенгаш ташкил қилди. Бу билан у барча қозоқ зодагонларини бирлаштириб, Ботир срим қўзғолони С қ. га қарши биргаликда курашмоқни кўзлади. Ботир Срим’ адданиб, 1797 й. 29 авг. да минг кишилик қўзғолончилар лашкари билан кенгашга келдида, курашни тўхтатганлигини маълум қилди. Шундан сўнг у кенгаш аъзолигига қабул қилинди. Лекин қозоқ султонлари Ботир Сримнинг тез орала кенгаш раҳнамосига айланиши мумкинлигини ўйлаб, уни таъқибу тазйиқ қилишга киришдилар. Натижада Ботир Срим Хивага қочишга мажбур бўлди (1797 й. охири). Баъзи манбаларга кўра, Ботир Сримни қозоқ султонлари Хивага юборган одам заҳарлаб ўлдирган.