БОТИРМИРЗАЕВ

БОТИРМИРЗАЕВ Нўхай (1869 Доғистон, Оқсой қишлоғи — 1919, окт.) — қўмиқ ёзувчиси, маърифатпарвар. «Тонг чўлпони» (1916) адабийдраматик тўгараги ва шу номдаги жур. ташкилотчиларидан. Ботирмирзаев «Бахтсиз Ҳабибат», «Ҳорун ва Зубайда» (1910), «Довуд ва Лайло» (1912) каби қиссалари б-н қўмиқ миллий насрига асос солди. Асарларида қўмиқ халқининг, айниқса қўмиқ аёлларининг қисмати, орзуумидлари, интилишлари, озодлиги, маърифатпарварлик, дўстлик ғоялари акс этган. У Мулла Насриддин тўғрисидаги халқ латифаларини тўплам ҳолига келтирган. «Минг бир кеча»нинг айрим эртакларини қўмиқ тилига таржима қилган. Деникинчилар томонидан отиб ўлдирилган.