БОТИРСОЙ — Сўх дарёсидаги Сариқўрғон сув тақсимлагичидан бошланадиган сой (ариқ) (Фарғона вилояти). Уз. 24 км. Ботирсой дастлаб 10 км масофада Сўх ёйилмасидаги шағалли чўлдан ўтиб, Ўзбекистон ва Бағдод туманларидаги экинзорларга сув беради. Ёзда тўлиб оқади.