БОТКИН Сергей Петрович

БОТКИН Сергей Петрович [1832. 5 (17)9, Москва — 1889.12(24) 12, Ментона, Петербургда дафн этилган] — врач терапевт, педагог, жамоат арбоби. 1861 й. дан Петербург Тиббиётжарроҳлик академиясининг проф. Боткин тиббиётда янги йўналиш, яъни касалликнинг пайдо бўлиши ва авж олишида нерв системасининг аҳамиятини изоҳловчи «нервизм» назариясини яратди. Сариқ касаллигини чуқур талқин қилди. У организмни атроф муҳит билан боғлиқ яхлит тарзда ўрганди. Боткин фикрича, тиббиёт «касалликнинг оддини олиш ва беморни даволаш» ҳақидаги фандир. Боткин ҳоз. замон терапиясининг назарий асосини ишлаб чикди. Илмий ишлари юрактомирлар системаси, жигар, буйрак касалликлари, дори моддаларнинг таъсирини ўрганиш, юқумли касалликлар, ҳарбийдала терапияси ва б. га оид.