БОТМОН

БОТМОН, манн (араб.) — оғирлик ўлчов бирлиги. Яқин ва Ўрта Шарқмамлакатлари (Арабистон, Миср, Сурия, Ироқ, Эрон, Туркия, Ҳиндистон) да, шунингдек Ўрта Осиёда кўлланиб келинган. Шариатга кўра, Ботмон (манни шаръий) асосан 0,832 кг ни ташкил килган, лекин турли мамлакатлар ва турли даврларда унинг мезони ҳар хил бўлган. Ўрта Осиёда ҳам Ботмоннинг вазни ўзгариб турган. Мае, 19-а. да Хоразмда Ботмон 20,16 кг дан 40,95 кг гача, Бухоро ва Самарқандда асосан 8 пуд (131,044 кг), Фарғонада 8—10 пуд (131,044— 163,805 кг) бўлган. Бу ўлчов пахта ва меваларни улчащда қўлланилган. 1884 й. маълумотларига кўра, Қўқонда 1 Б. 10 пудга, яъни 163,805 кг га тент бўлиб, донларни улчащда қўлланилган. Тошкент ва Чимкентда 1 Б. 10,5 пуд (171,995 кг) бўлган. Ўрта Осиёнинг куп жойларида Ботмон ер сатҳини ўлчаш бирлиги сифатида ҳам қўлланилиб, 1 Б. ер деганда 1 Б. дон экиладиган майдон тушунилган. Мае, Самарқандда 1 Б. (8 пуд) буғдой 1,63881 га ерга сепилганлиги сабабли, шундай катталикдаги ер бир Ботмон деб аталган. Ҳоз. вактда Ботмон тахм. бир гектарга тенг сатҳ ўлчов бирлиги х^собланади. Баъзи Шарқ мамлакатларида Бдан оғирлик ўлчов бирлиги сифатида фойдаланилади.