БОТНИЯ ҚЎЛТИҒИ

БОТНИЯ ҚЎЛТИҒИ — Болтиқ денгизининг шим. қисми, Швеция ва Финляндия оралиғида. Майд. 117 минг км2. Уз. 668 км, эни 240 км гача. Энг чуқур жойи шим. да 112 м, жан. да 290 м. Гидрологик режими денгизникига ўхшаш. Сувининг шўрлиги шим. да 2—3%о, жан. да 5%о гача. Окт. —июнь ойларида музлайди. Ботния қўлтиғига кираверишда Аланд о. лари жойлашган. Асосий портлари: Васа, Оулу (Улеаборг), Пори (Финляндия); Лулео, Сундсвалль (Швеция).