БЎТҚА — туркий халқлар орасида қадимдан маълум бўлган қуюқ таом; асосан дон (буғдой, жўхори, сўк, гуруч, манний ёрмаси, геркулес ва б.) дан сув ёки сутда қуйилгунча қайнатиб тайёрланади. Холим, шовла, ширгуруч, мошкичирикябн таомлар ҳам Бўтқа туркумига киради. Бўтқага дондан ташқари гўшт, сабзавот, зираворлар ҳам ишлатилади. Бўтқа киши организмида осон ҳазм бўлади. Юқори тўйимлилик хусусиятига эга. Шунинг учун Бўтқа кексалар ва болаларга доимий овқат ўрнида кўпроқ берилади. Тайёрланишига кўра Б. бир неча турларга бўлинади: мас, буғдой Б., (ҳалим), жўхори Б., сўк Б., гуруч Б. ва б. Б. тайёр бўлгач, устига пиёздоғ ёки сариёғ қуйилиб дастурхонга тортилади.