БОТҚАЛДОҚЛАР, шўнғувчи ўрдаклар (Aythya) — ғозсимонлар туркумининг ўрдаклар кенжа оиласига мансуб қушлар уруғи. Орқа бармоқлари орасида кенг тери пардалари бўлиши б-н бошқа ўрдаклардан фарқ қилади. Ботқалдоқлар яхши учади, сузади ва шўнғийди, сув тагидан ўлжа тутади. Шунинг учун уларга «ботқалдоқ» ёки «шўнғувчй ўрдаклар» деган ном берилган. Ботқалдоқлар уясини йирик ва чуқур кўллар соҳилидаги қамиш ва қоялар орасига қуради. 7—12 та тухум қўяди. Сув ўсимликларининг илдизи, барг ва уруғлари, моллюска, қисқичбақасимонлар ва сув ҳашаротлари б-н озикланади. Ботқалдоқларнинг гўшти, пати ва терисидан фойдаланилади.
Ўзбекистонда кўкбел Б. (Aytya Кегта),олақанот Ботқалдоқлар (Aythya nyroca), ҳайдаркокил Ботқалдоқлар (Aythya fuli gula) каби турлари учрайди.