БОТҚОҚ БАЛЧИҚЧИЛАР (Ситова) — балчиқчилар туркумининг чулдоқлар оиласига мансуб қушлар уруғи. 4 та тури мавжуд. Шим. ярим шарда тарқалган. Ўзбекистонда катта Ботқоқ балчиқчилар (L. limosa) ва кичик Ботқоқ балчиқчилар (L. lapponica) деб аталадиган турлари қушларнинг баҳорги ва кузги учиб ўтиши даврида учрайди, лекин уларнинг сони кўп эмас. Ботқоқ балчиқчилар сувга яқин жойларда яшайди, уясини эса кўл ва дарёлар қирғоғига, ўтлоқ, нам ерлар ва ботқоқликларга қуради. Катта Ботқоқ балчиқчилар қанотининг уз. 19—24 см, оғирлиги 235—270 г, жуфтлашиш даврида боши, бўйни ва танасининг кўкрак қисми малла рангда бўлади. Қуш учаётганида унинг қанотидаги оқ йўлйўл чизиқ кўзга яққол ташланади. Нари ва модаси навбат билан тухум босади. Бақалар ва б. сув яқинида яшовчи майда ҳайвонлар билан озиқланади, баъзида ўсимликлар уруғини ҳам истеъмол қилади. Ботқоқ балчиқчилар овланади.