БОТҚОҚ ЎСИМЛИКЛАРИ

БОТҚОҚ ЎСИМЛИКЛАРИ — балчиқда ўсишга мослашган ўсимликлар (мас. қамиш, қўға, қиёқ ва б.). Б. ў. нинг аэренхима тўқимаси яхши ривожланган; поя ва илдизларида ҳаво йўллари ва ҳужайралараро ҳаво камералари бўлади. Ботқоқ ўсимликларининг уруғлари сув ва қушлар орқали тарқалади.