БОТРИДИУМ

БОТРИДИУМ (Botridium) — сариқяшил сувўтлар туркуми. Танаси ноксимон, диаметри 3 мм гача, бир ҳужайрали, кўп ядроли, ризоидлари рангсиз. Сув ҳавзалари қирғоқлари яқинидаги чўкма балчиқларда, суви қуриётган ҳовуз ва кўлмак сувлар тубидаги лойда ўсади. Ботридиум сочилган маржонга ўхшаш колония ҳосил қилади. Сувда — зооспоралар, тупроқца — апланоспоралар ҳосил қилиб кўпаяди. Жинсий кўпайиши аниқпанмаган. Бир неча тури маълум.