БОТРИК ТЎПГУЛ

БОТРИК ТЎПГУЛ (юн. botrys — шингил, шода) — моноподиал (оддий) шохланадиган тўпгул. Гуллари пастдан юқори томонга навбат билан очилади. Дастлаб поянинг пастки томонидаги, сўнгра поянинг энг учида жойлашган гуллар очилади. Гул ўқининг ўсиши узоқ давом этади. Ботрик тўпгул оддий (шингил, бошоқ, сўта, соябон, каллакча, шода, саватча) ва мураккаб (мураккаб бошоқ, соябон, мураккаб қалқон) бўлади. Ботрик тўпгулнинг акси цимоз тўпгулдир.