БОТРИОМИКОМА (юн. botrys шингил, mykes — замбуруғ, oma — ўсма) , пиоген гранулёма — тери ёки шиллиқ қаватдан шингилга ўхшаб осилиб турадиган ўсмасимон тузилма; хавфсиз ўсма, юмшоқ, тез қонайди, қизғишжигарранг. Терининг шикастланиши, тирналиши, унга бирор нарса ёки йиринг пайдо қилувчи микроблар тушиши сабаб бўлади. Кўпроқ қўл бармоқларида, юз соҳасида учрайди. Жарроҳлик йўли билан даволанади.