БОТСВАНА

БОТСВАНА, (Botswana) , Ботсвана Республикаси (Republic of Botswana) — Жан. Африкадаги давлат. Майд. 600,4 минг км2. Аҳолиси 1,5 млн. киши (1997). Пойтахти — Габороне ш. Маъмурий жиҳатдан 10 вилоятга бўлинади.

Давлат тузуми. Ботсвана — республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик аъзоси. 1966 й. 30 сент. да қабул қилинган ва кейинчалик ўзгаришлар киритилган конституцияга амал қилинади. Давлат ва ҳукумат бошлиғи — президент. Қонун чиқарувчи олий ҳокимият органи — Миллий ассамблея (парламент). Миллий ассамблея спикер ва 45 депутатдан иборат. 40 депутатни аҳоли умумий сайлов йўли билан сайлайди, 4 депутатни республика президента тайинлайди, бош прокурор лавозимига кўра парламент аъзоси ҳисобланади. Ижрочи ҳокимият президент, вицепрезидент ва ҳукумат томонидан амалга оширилади. 15 аъзодан иборат маслаҳат органи — қабила бошлиқлари палатаси ҳам бор.

Табиати. Ботсвана Калахари берк ботиғи ва унинг атрофидаги платоларни эгаллаган. Ер юзи текислик, шарқи бир оз пастибаланд. Ўртача баланд жойи — 800—1000 м, ғарбда 1200 м гача боради. Кембрийгача пайдо бўлган жинслардан таркиб топган замин устида юқори бўр ва кайнозой ётқизиқлари ётади. Кумир, асбест, марганец, мисникель рудалари, олмос, туз каби қазилма бойликлари бор. Иқлими қуруқ субтропик, шим. да тропик иқлим. Ўртача тра янв. да 21— 27°, июлда 16». Йилига 250—600 мм ёғин ёғади. Лимпопо дарёси ирмоқлари ўтадиган қизилқўнғир тупроқли ерларда саванна ўсимликлари ўсади. Арслон, қоплон, чиябўри, сиртлон, зебра, жайран, калтакесак, илон каби хилмахил жониворлар бор. Миллий боғлари: Имсбок, Чобе, Нцкай-Пан.

Аҳолисн, асосан, банту тиллари гуруҳига кирувчи тсваналардир (жами аҳолининг 75%). Шим. шарқ ва чўл ҳудудларда бушменлар яшайди. Бир неча минг европаликлар бор. Аҳолининг 62% христианлар; 32% анъанавий динларга эътиқод қилади. Аҳрлининг 24,1% шаҳарларда истиқомат қилади. Расмий тили — инглиз ва сетсвана ёки тсвана тиллари. Йирик шаҳарлари — Габороне, Фрэнсистаун, Лобаци.

Тарихи. Ботсвананинг 19-а. гача бўлган тарихи кам ўрганилган. Қояларда сақланиб қолган расмлардан маълум бўлишича, Ботсвананинг туб аҳолиси бушменлар (санлар) кўчманчи бўлиб яшаганлар, овчилик ва ёввойи дарахт меваларини йиғиш билан шуғулланганлар. Тахм. мил. 8-а. да ривожланишнинг юқорироқ поғонасидаги бантулар бушменларни Калахари чўли ичкарисига суриб ташлаганлар. Ботсвананинг ҳоз. асосий аҳолиси тсваналар аввал ҳоз. Трансваалда яшаган. Шим. дан бостириб келган халқлар қисувида улар 17-а. охири — 18-а. бошларида Ботсванага келиб қолганлар. 19-а. бошларида улар бир неча мустақил қабила иттифоқдарига бирлашдилар. Жан. зулулар билан бўлган урушлар Ботсванани ғорат қилди. 1820 й. Б. да европаликларнинг биринчи христиан миссияси очилди. Кейинчалик инглиз мустамлакачилари Жан. Африкани қўлга киритишда Ботсванадан ҳарбийстратегик база сифатида фойдаландилар. Англия 1885 й. ҳоз. Ботсванани Бечуаналенд номи б-н ўз протектората деб эълон қилди. Аслида у мустамлакага айлантирилган эди. Ботсвана аҳолиси мустамлака зулмига қарши узлуксиз курашиб келди. Бу кураш 20-а. нинг 2030-й. ларида авж олиб кетди. 2-жаҳон урушида инглизларнинг Яқин Шарқ ва Европадаги ҳарбий операцияларида 10 минг тсвана иштирок этди. Урушдан кейин Африкада бошланган миллий озодлик ҳаракати протекторатдаги озодлик ҳаракатига катта таъсир қилди. Англия Ботсванага ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини беришга мажбур бўлди. 1966 й. 30 сент. да Бечуаналенд Ботсвана номи билан мустақил давлат деб эълон қилинди. Ботсвана Африка қитьасининг жан. қисмида мустақиллик байроғини кўтарган биринчи давлат бўлди. 1966 й. окт. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 30 сент. — Мустақиллик эълон қилинган кун (1966).

Снёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Б. демократик партияси, ҳукмрон партия, 1962 й. да асос солинган; Либерал партия, 1983 й. ташкил этилган; Б. халқ партияси, 1960 й. да асос солинган; Б. миллий фронти, 1965 й. да тузилган; Б. мустақиллиги партияси, 1962 й. да асос солинган; Б. конгресси партияси, 1998 й. да тузилган. Ботсвана касаба уюшмалари федерацияси, 1976 й. да ташкил этилган.

Хўжалиги. Ботсвана — кон саноати ривожланаётган аграр мамлакат. Қ. х. иқтисодиётнинг негизини ташкил этади. Унда аҳолининг 75% банд. Чорвачилик — хўжаликнинг энг муҳим тармоғи. Қорамол, эчки, қўй, от, эшак ва хачир боқилади. Жўхори, тариқ, маккажўхори, буғдой, дуккаклилар ва б. экилади. Мамлакатдаги европалик фермер хўжаликларида ер ёнғоқ, тамаки, картошка, кунгабоқар, цитрус мевалар, пахта ҳам етиштирилади.

Саноати мамлакат мустақилликка эришгандан кейин ривожлана бошлади. Мис, никель, марганец, асбест, олмос (1995 й. 18,5 млн. қирот), кўмир қазиб олиш йўлга қўйилди. Лобацида мол сўйиш ва консерва тайёрлаш фкаси бор. Суяк уни, ёғ, совун ва пиво ишлаб чиқарадиган кичик корхоналар мавжуд. Бир йилда 929 млн. кВтсоат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Ботсванада темир йўл уз. 900 км, автомобиль йўллари уз. 15 минг км га яқин (унинг 4,5 минг км қаттиқ қопламали). Асосий аэропорти — Габороне ш. да. Ботсвана четга марганец рудаси, олмос, мис, никель, чорвачилик маҳсулотлари чиқаради. Четдан механизмлар ва асбобускуналар, дон, ун, тўқимачилик маҳсулотлари, тайёр кийимлар, кенг истеъмол моллари, қ. х. асбоблари, нефть маҳсулотлари ва б. келтиради.

Мамлакат ҳудудининг 17% қўриқхона ва миллий боғлардан иборат. Ҳар йили 300 мингга яқин турист келиб кетади. Пул бирлигипула.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Ботсванада чиқадиган асосий газ. ва жур. лар: «Ботсвана гардиан» («Ботсвана посбони», инглиз тилидаги ҳафталик хусусий газ., 1982 й. дан), «Ботсвана дейли ньюс» («Шу куннинг янгиликлари», сетсвана ва инглиз тилларидаги кундалик ҳукумат газ., 1964 й. дан), «Рипортер» («Мухбир», инглиз тилидаги ҳафталик газ., 1984 й. дан), «Терисаньо» («Маслаҳат», инглиз ва сетсвана тилида чиқадиган ойлик газ.), «Кутлвано» («Ҳамжиҳатлик», сетсвана ва инглиз тилида чиқадиган ойлик жур.). Б. матбуот агентлиги (БОПА), ҳукумат ахборот агентлиги ҳисобланади; 1981 й. да асос солинган. Ботсвана радиоси 1965 й. да ташкил этилган. Ботсвана телекўрсатуви уюшмаси мавжуд.

Халқ маорифи ва илмий муассасалари. 1970-й. ларнинг бошларида бошлангич мактабда ўқиш ҳақи 2 баравар қисқартирилди; 1976 й. сетсвана ёки тсвана тилини ўрганиш, 1980 й. дан болалар учун 6 ёшдан бепул мажбурий бошланғич таълим жорий этилди. Бошланғич мактаблар — 7 й. лик; ўрта мактаблар — 5 й. лик, пулли. Давлат мактаблари билан бир қаторда хусусий мактаблар ҳам бор. Бошланғич ва тўлиқ ўрта мактаблар негизида ҳунартехника таълими амалга оширилади. Бошланғич мактаб ўқитувчилари пед. билим юртларида тайёрланади. 1982 й. Габоронеда Ботсвана давлат унта ташкил этилган (3 мингга яқин талаба таълим олади). Бундан ташқари Б. қишлоқ хўжалик коллежи (1967), унт ҳузуридаги Тараққиёт ва маданий тадқиқотлар миллий ин-ти ҳам бор. Габоронеда Ботсвана кутубхонаси (1968) ва Миллий архив (1967), миллий музей ва бадиий галерея (1968), Мочудида этнография музейи (1976) ишлайди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Мамлакат шим. шаркидаги Рамокгвебан харобаларининг қолдиқлари асосида қилинган тахминларга кўра, Ботсвана аҳолиси қадимда бал. 4,5 м га яқин деворли чўзиқ доирасимон тош уйлар қурган, томини «балиқ суяги» тоифасидаги ғиштин ҳошия билан безаган, ёнига кесик конус шаклида 9 м гача баландликдаги минора тиклаган. Маҳаллий аҳоли сув манбалари атрофидаги манзилгохларда яшайди. Қозиқ девор билан ўралган қўрғонда 5—6 кулба муайян тартибқоидасиз эркин жойлаштирилади. Аксарияти сиртидан тиргаклар билан мустаҳкамланган конус шаклидаги кулбалардан иборат. Тўқима деворлар лой билан сувалиб, оқлаб қўйилади. Одатда кулбанинг деразаси бўлмайди, поли ер. Аҳёнаҳёнда тош ёки ғиштдан қурилган, деразали ва гувала печли тўртбурчак уйлар учрайди. Габоронеда темирбетон конструкциялардан жамоат ва савдо-саноат бинолари қурилмоқда. Ёғоч ўймакорлиги ривожланган. Мунчоқ, мис сим ва темирдан аёллар зебзийнат буюмлари ясалади. Қуш ва ҳайвонлар тасвирланган сопол идишлар учрайди. Похолдан тўқилган халтачаларга рангдор нақшлар солинади, ҳайвон терисидан гиламчалар ясалади. Мусиқаси. Ботсвана мусиқий маданията мамлакатда яшовчи халкларнинг хилма хил мусиқий анъаналарини ўз ичига олади. Чолғу асбоблари ҳам хилмахил. Ботсванада квади ёки лосиб деб аталадиган тор, секокване деб аталадиган сурнайсимон асбоб, сеганкуру деб аталадиган най, дитлак деб аталадиган флейта кенг тарқалган. Жониворларнинг шохларидан ҳам мусиқа асбоби сифатида фойдаланилади. Ботсванада қўшиқ билан рақсни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Турлитуман маросим ва расмрусум қўшиқлари албатта рақс б-н бирга ижро этилади. Кейинги вақтда замонавий мусиқий шакллар ҳам ривожлана бошлади. Мусиқа кадрларини Габоронедаги унт коллежи тайёрлайди. Ботсвана миллий музейида мусиқа асбобларининг бой мажмуаси тўпланган.