БОТУР ХУНТАЙЖИ

БОТУР ХУНТАЙЖИ, Эрдэни Ботур Хунтайжи (? — тахм. 1660) — Ойрот хонлиги ҳукмдори (1635 й. дан). Ботур хунтайжи. ўз отаси Хара (Қора) Хуланинг сиёсатини давом эттириб, марказий ҳокимиятга итоат этишдан бош тортган ойрот ҳокимлари қаршилигини бартараф қилган. 1635 й. Гушихон бу курашда енгилиб, Жунғориядан Кукунорга кетгач, Ботур хунтайжи. Ойрот хонлигининг барча эътироф этган ягона ҳукмдорига айланди. 1640 й. Б. X. ташаббуси билан ойрот, халха ва қалмиқ мулкдорлари йиғини уюштирилиб, унда «Мўғул ойрот қонунлари» деб аталган қонунлар қабул қилинди. Ботур хунтайжи. бир неча марта Россияга уз элчиларини юбориб, у билан тинчтотув яшаш ва савдо-сотиқни ривожлантиришга интилган.