БОТУРБОШИ

БОТУРБОШИҚўқон хонлиги шаҳар ҳокими қарамоғидаги қўшин бошлиғи. Ботурбоши, шунингдек кўчманчи қабилалар билан боғлиқ юмушларни ҳам бажарган. Унинг қўл остидаги қўшин урушлар чоғида хон лашкари таркибида жанг қилган. 1842 й. Тошкентда Давронбек додхоҳ, 1822—23 й. лари Тўрақўрғонда Қўшюз Ботурбоши бўлган.

Loading...