БОЯЛИЧ

БОЯЛИЧ (Salsola arbuscula Pall.) шўрадошлар оиласига мансуб сершох бута. Бўйи 20—100 см. Бир йиллик, новдалари оқиш, ялтироқ, барги калами, уз. 5—35 мм. Гуллари майда ва кўримсиз, бошоқсимон тўпгулга жойлашган. Июнда гуллайди^ уруғи сент. да пишади. Асосан, чўллардаги қумлоқер ларда ўсади. Туя, қўй ва эчкилар Бояличнинг барги ва ёш новдаларини хуш кўради. Боялич таркибида 20,1% кул, 9,1% протеин, 1,8% ёғ, 21,9% клетчатка, 47,9% азотсиз экстракт моддалар бор. Унинг яшил қисмида 1,5% лимон кислота, 0,03% алкалоидлар бўлади.