БЎЯМА НАҚШ

БЎЯМА НАҚШ — нақшнинг кенг тарқалган тури; нақшлар қоғоз, картон, ганч, ёғоч ва б. сатҳга тушь ва турли бўёқлар билан чизиб, бўяб ишланади, устидан лок суртилади. Ўзбекистон ҳудудида қадимдан ривож топган. Ёғоч буюмлар, меҳнат куролларининг қисмлари, меъморий қисмлар турли рангларда бўяб безатилган. Нақшланадиган жой ўрни ва шаклига қараб Бўяма нақшнинг кўплаб тур ва хиллари пайдо бўлган. Анъанавий ўзбек наққошлигида амалий санъатнинг бошқа соҳаларида бўлгани каби гириҳ ва ислимий нақшлар қўлланилиб, уларда кўк (ложувард), зангори, яшил, сариқ, қизил, оқ, қора ранглардан кенг фойдаланилади. Бўяма нақш мужассамотлари янги мавзу, турли хил нақшлар билан бойитилиб, тасвирли мужассамотлар билан уйғунлаштирилмоқда.

Ад.: Қосимов Қ., Наққошлик, Т., 1982.

Loading...