БЎЯШ

БЎЯШ — 1) толали материаллар (ип, жун, ипак, сунъий тола ва б.) ёки улардан тайёрланган буюмлар (газлама, калава) га ранг бериш. Бўяш учун синтетик органик бўягичлар, пигментлар, локлар ва б. моддалар ишлатилади. Бўягичлар ва бўялувчи материалнинг кимёвий хоссаларига қараб ҳар хил Бўяш усуллари қўлланилади. Ипак кислота хоссаларига эга бўлганидан асосли бўягичлар билан бўялади. Жун асос хоссаларига эга бўлгани учун уни бўяшда кислотали (нордон) бўягичлар ишлатилади. Ип, жун, ипак ва б. баъзи толаларни бўяш учун улар бўягичларнинг сувдаги эритмаларига маълум вақт солиб қўйилади. Трани ошириш (мас, қайнатиш) Бўяш жараёнини тезлатади;

2) турли сиртларга (деворлар, тунука томлар, поллар, деразаэшиклар, металл буюмлар ва б. га) бўёқ суркаш. Бўёқ сиртга пуркагичлар, Бўяш аппаратлари б-н пуркалади, қилли чўткалар, резина роликлар билан суркалади. Бўяладиган сиртларнинг хилига (тунука том, пол, дераза ва б.), жойига (очиқ ҳавода, хона ичида жойлашганига), материалига (металлар, ёғоч ва б.) қараб турли таркибли бўёклар ишлатилади қ(. Бўёқлар, Бўёқ пуркагич).

Prev Article

БЎЪД

Next Article

БЎҒИМ