БОЯЗИД АНСОРИЙ

БОЯЗИД АНСОРИЙ ибн Абдуллоҳ 11525, Жаланҳор ш. (Панжоб) — 1572] — Афғонистондаги равшанийа диний оқими асосчиси. Ўзбеклар орасида Бобо Равшан номи билан маълум бўлган. Унинг ота ва бобоси машҳур уламолар эди. Ёшлигида савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланиб кўп шаҳарларга борган. Тасаввуф ҳамда исмоилийлар оқимлари таъсирида бўлган. Фиқҳ илмлари асосларини ўрганган. Уламолар билан диний баҳсларда иштирок этган.

1542 й. «менга илоҳий ваҳий тушди» деб, ўзини пайғамбар эълон қилди ва «янги ғоялари»ни тарғиб қилишга киришди. Тенглик ва адолатли жамият қуриш фикрини илгари сурган.

Боязид Ансорийнинг тарафдорлари унга Пири Равшан лақабини берганлар. Боязид Ансорий бир неча асарлар («Мадад қилувчи пирнинг аҳволи», «Мўминларнинг мақсадлари») ёзган. Асарлари пушту, форс ва араб тилларида. Боязид Ансорий пушту тили учун ўз алифбосини таклиф этган.