БОЯЗИД I

БОЯЗИД I Йилдирим (13591403) усмонлилар сулоласита мансуб Туркия султони (1389—1402), султон Муродхон I (1359—89) нинг тўнғич ўғли, султон Ўрхон (1326—59) нинг набираси. Отаси Косово жангида ҳалок бўлгач, 30 ёшида тахтга ўтирган. Боязид I отабоболари сиёсатини давом эттириб, тез орада Дунай бўйи давлатларини ўзига бўйсундирди. Сўнг, Византия императори Иоанн б-н унинг ўғли Андроник ўртасидаги ихтилофдан фойдаланиб, Андроникка ҳарбий ёрдам кўрсатдида, уни Византия тахтига ўтқазди, Иоанни эса зиндонга ташлади. Аммо, икки йилдан сўнг (1394) Андроникни тахтдан тушириб, Иоанни яна тахтига ўтқазиб қўйди. Шундай қилиб, Б. Византияни бутунлай ўзига қарам қилиб олди. Кейин, Боязид I 1395—96 й. ларда Болгария, Македония, Фессалияни фатҳ этди, Грецияга бостириб кириб Аргос ш. ни бутунлай вайрон қилди, Болқон архипелагидаги оролларга чопқун қилиб, Морея ва Венгрияга таҳдид сола бошлади. Шунда Богемия ва Венгрия қироли Сигизмунд I (1368—1437) турли мамлакатлардан катта қўшин тўплаб Боязид Iга қарши юриш қилди, аммо 1396 й. 28 сент. да Никополь ш. ёнида (Дунай бўйида)ги жангда тормор келтирилди (қ. Салиб юришлари). Жангдан сўнг, Боязид I асир олинган 3 минг кишини қатл эттирди. Боязид I бу йирик ғалаба туфайли Босния, Венгрияни ҳам қўлга киритиб, Болқон я. о. да ўз мавқеини мустаҳкамлаб олди. Бироқ, кетмакет қозонган ғалабаларидан кибрланиб кетган Боязид I Анқара жангиаа Амир Темур томонидан бутунлай тормор этилиб, ўзи асир олинди ва кўп ўтмай вафот этди.