БОЯЗИД ЖАЛОЙИР

БОЯЗИД ЖАЛОЙИР (71361) Чиғатой улуси бекларидан, жалойир уруғининг беги. Хўжанд мулки Боязид Жалойир тасарруфида эди. Амир Қазағон ўлдирилгандан (1358) кейинги ғалаёнли йилларда Амир Темур билан гоҳ рақобатда, гоҳ келишувда бўлган. 1361 й. баҳорида Мўғулистон (Жета) хони Туғлуқ Темур томонидан қатл қилинган. Амир Темурнинг хотинларидан бири — Туман оғонинг онаси Орзумулк оғо Боязид Жалойирнинг қизи эди.