БОЙЧЕЧАК

«БОЙЧЕЧАК» — мавсумий маросим қўшиғи. Туркий халқларда қадим замонлардан катталар, кейинчалик болалар томонидан куйлаб келинган. Болалар эрта баҳорда дала ва боғлардан бойчечаклар териб, ундан гулдасталар ясаганлар, тол навдаларидан чамбарлар қилиб, бошларига кийганлар ҳамда гулдасталар кўтарган ҳолда уймауй юриб, «Бойчечак» қўшиғини айтганлар, уй эгаларига гуллар улашганлар. Болалардан бири асосий тўртликларни куйлаган, қолганлари нақаротни жўр бўлиб ижро этишган. Шу тариқа уй эгаларидан совғасаломлар олишган.

Бойчечак қушиқларида деҳқонлар экинтикин ишларини бошлашга, чорвадорлар чорвасини қишловдан яйловга кўчиришига даъват қилинган. Кўкламга хос табиат ҳодисалари, халқ анъаналари шавқзавқ билан тараннум этилган.