БЎЙИНТУРУҚ

БЎЙИНТУРУҚдеҳқончилик абзали. Бўйинтуруқ йўғонлиги ўртача 12—20 см, уз. 2,5—3 м бўлган думалоқ ёғочдан тайёрланади. Қўш қўшишда икки учи икки мол бўйнига қўйилади. Учларидаги қўш ён чўп (шамён чўп) билан ҳўкизларнинг бўйнига маҳкамланади, омоч ўқи Бўйинтуруқнинг ўрта белидаги тирқишга уланади. Ҳозир деярли ишлатилмайди.