БОЙИРҚУ

БОЙИРҚУ — қад. туркий қабила. Барғуджин (Баргузин) дарёси ҳавзаси (чегараси — шим. ғарбда Байкал кўли, ғарбда Саян тоғлари)да яшаб, чорвачилик, овчилик ва темирчилик б-н шуғулланган. 5-а. да Теди (Телэ) қабилалари бирлашмасига, кейинчалик турк ва уйғур хоқонликлари таркибига кирган. 8-а. бошида Ғарбий Турк хоқонлигининг сўнгги ҳукмдорларига қарши кетмакет юришлар қилган. 9 — 10-а. ларда бир қисми Шарқий Туркистонга келиб жойлашиб, у ерда янги ташкил топган уйғур хонликларининг ўзаро урушларида иштирок этган. Бойирқу хусусидаги сўнгги маълумотлар 14-а. га доир ёзма манбаларда учрайди.

Loading...