БОЙКЕН — серҳосил қишки олма нави. Ўзбекистонда 19-а. охиридан бошлаб тарқалган. 50-й. ларгача кўп экилган. Совуққа чидамли, кўчати ўтқазилгач, 6—7йили ҳосилга киради. Дарахтининг бал. 7—8 м, шохшаббасининг эни 5—6 м, меваси 250—300 г, оч сариқ, қуёшга қараган томони қизғиш, эти оқ, қимизак; сент. охирида узиб, мартгача саклаш мумкин. Тупидан 500 — 550 кг ҳосил олинади. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятлари учун р-нлаштирилган. Ҳозир кам учрайди.