БОЙЛЬ-МАРИОТТ ҚОНУНИ

БОЙЛЬ-МАРИОТТ ҚОНУНИгаз босими билан ҳажми орасидаги боғланишни ифодалайдиган қонун; идеал газнинг муайян массаси учун ўзгармас трада газ босимининг у эгаллаган ҳажмга кўпайтмаси ўзгармаслигини ифодалайди. Бойль-мариотт қонуни — М. қ. идеал газларга татбиқ қилинади, реал газлар бу қонунга қисман бўйсунади. Бироқ уй т-раси ва нормал босимга яқин шароитда кўпчилик газлар Бойль-мариотт қонуни — М. қ. га бўйсунади, юқори босимда эса бу қонундан четга чиқади. Бойль-мариотт қонуни — М. қ. ни 1662 й. да Р. Бойяь ва ундан мустақил равишда 1676 й. да Э. Мариотт топган.