БОЙЛЬ

БОЙЛЬ (Boyle) Роберт (1627.25.1, Лисмор, Ирландия — 1691.31.12, Лондон) — инглиз кимёгари ва физиги. Лондон Қироллик жамияти таъсисчиларидан бири. Кимёвий элементнинг илмий таърифини берган, кимёга экспериментал усулни киритган, кимёвий анализга асос солган. Кимёнинг фан сифатида шаклланишига катта ҳисса қўшган. Бойль «Кимёскептик» китобида кимё асл бўлмаган металларни олтинга айлантириш, шунингдек дорилар тайёрлаш усулларини излаш билан эмас, балки мустакил фан бўлиши керак, деб айтади. Газ қонунларидан бири (БойльМариотт қонуни)на яратган (1662). Ёруғлик, электр, иссиклик, акустик ҳодисаларни тадқиқ қилиш б-н ҳам шуғулланган. Бойль дунёқараши қарамақаршиликлардан холи бўлмаган; фалсафада идеализмга мойил бўлган.

Loading...