БОЙОМА

БОЙОМА (1983 й. гача СтэнлиКонго) дарёсидаги шаршаралар. Марказий Африкада. Конго Демократик Республикаси ҳудудида, Убунду ва Кисангани ш. лари оралиғида. 150 км оралиқда жойлашган 7 катта остонадан иборат, шаршараларнинг умумий бал. 40 м. Дарёнинг шу қисмида кема юрмаганлиги учун унинг чап қирғоғи бўйлаб т. й. ўтган. Остоналардан юқоридадарё Луалаба деб номланади.

Loading...