БОЁНХОН

БОЁНХОН, Баёнхон (тахм. мил. 6-а. ўртаси — 7-а. 1чораги) — туркий қавмлар томонидан Европада барпо этилган Авар хоқонлиги асосчиси, қаҳри қаттиқ, иқгидорли улуғ саркарда. Аварлар Ғарбий Каспий бўйи даштларидан Турк хоқонлиги ва сосонийлар тазйиқи остида 6-а. 50-й. лари бошида Шарқий Европага келганлар. 6а 50-й. лари охири — 60-й. лари бошида кутургурлар билан иттифоқ бўлиб антларга ҳужум қилиб, юртларини талонтарож қилишган. Боёнхон раҳбарлигидаги аварлар ҳарбий юришлари билан 565 й. дан бошлаб Марказий Европа халқларига даҳшат сола бошлаган. 567 й. Ъ. лангобардлар 6н иттифоқ тузиб гепидларни тормор келтириб уларнинг Паннониядаги ерларини эгаллаганлар; шу ерда Боёнхон яна бир қанча ҳарбий юришлар ва янгиданянги қабилаларни бирлаштирганидан сўнг 6-а. 60-й. ларида Авар хоқонлигига асос солган. Боёнхон қўл остида кўплаб кўчманчи халқлар — гуннларттт авлодлари бирлашган. Бу сиёсий бирлашма хоқонлик, Боёнхон эса хоқон деб атала бошлаган. Хоқонлик ҳудудида туркий тил устивор бўлган. Б. Паннонияни хоқонлик маркази қилиб танлаган. Боёнхон қўшинлари шу ердан славянлар, франклар, лангобардлар, грузинлар ва б. қабилалар, шунингдек Византияга юришлар қилишган. 6-а. 70-й. ларида Боёнхон Византия империясига мунтазам равишда чопқунлар қилиб бир неча жангларда ғалаба қозонган. Далмация ва Иллирияни талонтарож этган ва Византияни улкан товон (тарихчи Феофаннинг ёзишича, унинг миқаори 583 й. га келиб 120 минг солидни ташкил этган) тўлашга мажбур қилган. 587 й. Мезия вилоятини, шунингдек Доростол, Сингидун, Маркианопол ш. ларини вайрон қилган. Боёнхон 592 й. ва 598 й. ва ундан кейинги йилларда Болқон я. о. га бир неча бор юришлар қилган. 7-а. бошида Чехия, Моравия ва Богемияни олган, бир қанча жангларда франкларни енгиб, уларнинг қироли Сефертни асир олган. Фақатгина улкан товон (фидя) туфайлигина қиролни озод этган. Б. Византия императори илтимосига кўра 60 минг кишилик қўшини билан 581 й. славянлар устига юриш қилиб уларнинг кўплаб шаҳар, қишлокларини ғорат қилиб, бой ўлжани қўлга киритган. Славянлардан қалин ўрмон ичига қочганларигина саломат қолган. Боёнхон бутун Дакияни олган, славянларга аскар бериш мажбуриятини юклаган. 626 й. Византия турк хоқонлиги б-н ўзига қарши иттифоқ тузиш учун хуфиёна ҳаракат қилаётганидан хабардор бўлган Б. Константинополни қамал қилган, бироқ қўшини таркибидаги славянлар хиёнати туфайли шахарни эгаллай олмаган. Тарихий адабиётларда Боёнхонни бир неча бор Ammuaa ва Чингизхон б-н қиёслашган.

Ад.: Плетнева С. А., Кочевники Средневековья. Поиски исторических закономерностей, М., 1982; Ҳасан Ато Абуший, Туркий қавмлар тарихи. Т., 1993.

Фахриддин Ҳасанов.

Prev Article

БОДРОҚ

Next Article

БОЖ ТАРИФИ