БЎЁҚЧИЛИК (тўқимачиликда) — ип ва ипак бўяш касби. Газлама қўл дастгоҳларида тўқилган даврларда кенг тарқалган эди. Туркистонлик бўёқчи усталар ип ва ипакни хумбўёқ билан бўяганлар. Тўқимачилик корхоналари пайдо бўлгач, Бўёқчилик фкаларнинг бўяш цехида бажариладиган бўлди. 20-а. 90-й.
лари бошидан яна касбҳунар ривожлана бошланганлиги туфайли қадимги Бўёқчилик касби муҳим ҳунарга айланиб бормоқда.