БОЁВУТ ТУМАНИ

БОЁВУТ ТУМАНИСирдарё вилоятидаги туман. 1955 й. 19 апр. да Тошкент вилояти таркибида ташкил этилган. 1960 й. да Янгиер туманига қўшилган. 1963 й. Сирдарё вилояти таркибида қайта ташкил этилди. Боёвут тумани Сирдарё вилоятининг шарқида жойлашган. Шарқда Тошкент вилоятининг Бекобод тумани, жан. ғарбда Ховос тумани, шим. да Гулистон тумани, гарбда Мирзаобод тумани ва жан. да Тожикистон Республикаси билан чегарадош. Майд. 0,435 минг км2. Аҳолиси 80,2 минг киши (1999). Боёвут туманида 1 шаҳарча (Боёвут) ва И қишлоқ фуқаролари йиғини (Боёвут, Деҳқонобод, Дарвозақир, Дўстлик, Лайлаккўл, Маданият, Мингчинор, Олмазор, Тинчлик, Усмонобод, Ғаллакор) бор. Маркази — Боёвут шаҳарчаси.

Табиати. Боёвут тумани Мирзачўл даштининг жан. да жойлашган. Рельефи текислик бўлиб, ер юзаси аллювиал ётқизиқлар б-н қопланган. Иқлими континентал иқлим. Июлнинг ўртача т-раси 26—28», янв. ники —2°, —4°. Йилига ўртача 200 — 300 мм ёғин тушади. Туман ҳудудида Бекобод шамолининг таъсири кучли. Туман ҳудудидан Жан. Мирзачўл канали ва Тошкент вилояти Бекобод тумани чегарасидан «Дўстлик» канали ўтган. Грунт сувлари шўр ва шўртоб. Тупроқлари лёсс устида вужудга келган ҳар хил бўз тупроқлар. Кўп ерларини шўр босган. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, чиябўри, ёввойи мушук, қуён, судралувчилардан турли хил илонлар, сувда ва қурукда яшовчилардан чўл қурбақаси учрайди. Султонҳовуз кўлидан балиқ овланади.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар; рус, тожик, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 161 киши тўфи келади. Шаҳарликлар 13,8 минг киши, қишлоқ аҳолиси 66,4 минг киши (1999).

Хўжалиги. Туман хўжалигининг асосий тармоклари — пахтачилик, чорвачилик, боғдорчилик ва ғаллакорлик. Туман марказидаги маҳаллий саноат корхонасида халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилади. 2 пахта тозалаш, ғишт ва нон з-длари бор. Туманда 39 кичик ва хусусий корхона, 250 ўрта бизнес билан шуғулланувчи корхона, 2 автокорхона. алоқа бўлими фаолият кўрсатади (1999).

Қ. хда суғориладиган ерлар 29,7 минг га, экинзорлар 29,2 минг га, шу жумладан 16,7 минг га ерга пахта, 126 га ерга сабзавот, 11,7 минг га ерга донли экинлар, 787 га ерга емхашак экинлари экилади. Боёвут туманида 10 ширкатлар уюшмаси, ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти, 2 деҳқонфермер хўжалиги бирлашмаси бор. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 21,7 минг қорамол, 18,8 минг қўй ва эчки, 25,6 минг парранда, 688 от боқилади (1999).

1999/2000 ўқув йилида 45 умумий таълим мактабида 20328 ўқувчи, 1 лицейда 185 ўқувчи, 2 ҳунар лицейида 918 ўқувчи таълим олди. Санъат мактаби, 33 кутубхона, 18 клуб, 12 қишлоқ маданият уйи, 2 автоклуб, 7 бадиий ҳаваскорлик жамоаси, музей бор. 280 ўринли касалхона ва диспансер, 35 тиббий пункт бўлиб, уларда 107 врач, 950 ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди. 1966 й. дан «Истиқбол» туман газ. чиқади.