БОЙҚЎНҒИРСОЙ — Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги сой. Сангзор дарёсининг чап ирмоғи. Туркистон тоғларининг шим. ён бағридаги 2800 м баландликдан бошланиб, шим. ғарбга томон оқади. Катта Корашақшақ тангиси <дараси)дан юқорироқда Ғўралассой билан қўшилгандан кейин Сангзор номини олади. Уз. 20 км, водийси тор (100—200 м), ўзани 2—5 м. Асосан, ёмғир ва қордан, йилнинг иссиқ даврида булоқлардан сув олади. Май ойининг охирларида сув сарфи 180— 200 л/сек. Атрофи республиканинг энг хушманзара жойларидан бири, бу ерда саурарча, қораарча, тоғолча ўсади; айиқ, қуён ва б. ҳайвонлар яшайди.