БЎЙРА

БЎЙРА — пишган қамиш пўстини тозалаб тўқиладиган солинчиқ (тўшама). Уй-жойларда намат (кигиз), гилам, палое тагидан тўшалади. Бўйрани бўйрачилар тўқийди. Бўйра палосларни тупроқ ва захдан сақлаган; иморат томини ёпишда васса устидан қўйилган, тўйҳашамларда, турли маросимларда фойдаланилган, меваларни ёйиб қуритишда, қуритилган меваларни қишда сақлашда Бўйрани чоклаб, қоп ўрнида ишлатганлар. Ҳозир ҳам тўқилади.