БОЙСУН ТОШКЎМИР КОНИ

БОЙСУН ТОШКЎМИР КОНИСурхондарё вилоятининг Бойсун туманила юра қатламларида жойлашган кон. Бойсунтоғнинг жан. ғарбий тармоғи бўлган Кетмончопти тизмасининг жан. ён бағрида. Туман маркази Бойсундан 10 км жан. шаркда, Шўрчи т. й. дан 60 км нарида. 1940-й. лардан ўзлаштирила бошланган. Кўмир қатламлари ассиметрик кўтарилган Кетмончопти тоғида тахм. 25 км2майдонни эгаллаган. Кон геоморфологик ва тектоник жиҳатдан 3 қисм (шим., ғарбий ва жан.) дан иборат. Қуйи, ўрта юра жинслари орасидан 22 та кўмир қатлами топилган, шунинг иккитасидан кўмир қазиб олинади. Кўмир «Т» маркасига мансуб ва юқори калорияли. Ундан коксбрикет и. ч. мумкинлиги аниқланган. Кўмирнинг аникланган захираси 15 млн. т. 1996 й. 10 минг т кўмир қазиб олинди. Истиқболда кўмир қазиб чиқаришни йилига 100 минг т га етказиш мўлжалланган.