БОЙСУН ТУМАНИ

БОЙСУН ТУМАНИСурхондарё вилоятицат туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган (1962 й. 24 дек. да Шеробод тумани билан бирлаштирилган. 1965 й. 29 дек. да қайта тузидди). Бойсун тумани вилоятнинг ғарбида жойлашган. Шим. шаркда Сариосиё, шарқда Қумқўрғон, жан. да Қизириқ, Бандихон туманлари, жан. ғарбда Шеробод тумани б-н, шим. ғарбда Қашқадарё вилоятининг Қамаши ва ғарбда Деҳқонобод туманлари билан чегарадош. Майд. 3,72 минг км2. Аҳолиси 79 минг киши (2000). Бойсун туманида 1 та туманга бўйсунувчи шаҳар (Бойсун), 7 қишлоқ фуқаролари йиғини (Авлод, Бойсун, Дарбанд, Мачай, Работ, Сайроб, Қурғонча) бор. Маркази — Бойсун ш. Табиати. Бойсун тумани ҳудудининг шим. ва ғарбий қисмини Ҳисор тоғ тизмаси таркибидаги Бойсунтоғ ва унинг тармоқлари (Беловти, Хўжабўзбарак, Чол тоғи, Хўжагургурота, Гаурли, Сариқил, КенталаМачай тоғлари, Кетмончопти, Саримас, Сувсизтоғ, Кулбатоғ ва б.) эгаллаган. Жан. ва шарқи тоғ олди ва адирлардан иборат. Тоғлар орасидаги сойликлар, тоғ олдилари ўзлаштирилган. Уконит, керамзит, карбид, оҳактош қазилма бойликлари топилган. Иқлими қуруқ субтропик иқлим. Ўзбекистоннинг бошқа тоғли туманларидан иссиклик ресурсларининг анча баландликкача юқорилиги билан ажралиб туради. Янв. нинг ўртача т-раси 850 м баландликда 2°, 3200 м баландликда —6°, июлники 830 м баландликда 30°. Ўртача йиллик ёғин миқдори 500—1200 м баландликда 150—400 мм, 1200 м дан баландда 450—800 мм. Вегетация даври 230—240 кун. Маҳаллий шамоллар, фён шамоли, афғон шамоли эсади. Бойсун тумани тоғларидан жуда кўп даре ва сойлар бошланади. Уларнинг энг муҳимлари: Шерободдарё ва унинг ирмоқлари Мачайдарё (Ўрмонча, Жаканди, Олчасой), Шуроб, Хўжабулгансой, Панжоб, Лайлагансой; Хўжаипок дарёси ва унинг ирмоқлари: Қўрғончасой (Хўжабўзбарак, Қизилсой, Чиндон, Ўртанаго сойлари қўшилувидан ҳосил бўлган), Ҳалқажар (Олачопон ва Қайроқсой). Булардан ташқари Ҳангаронсой (Бойсун), Пулҳакимсой ва б. бор.

Бойсун туманида қадимий қалъашаҳарлар кўплаб топилган. Энг йириклари: Пойкўрғон, Қозимуллатепа, Сарибандтепа, Ялангтўштепа, Дарбанд, Мунчоқтепа, Бўйрачи, Қизилжартепа, Муллатепа, Каллақўрғон. Ибтидоий одамлар яшаган ғорлар, манзиллар: Тешиктош, Мачай, Катта Сулувкамар, Дўконхона, Амир Темур, Искандархон ва б. Сайроб чинори (Сайроб қишлоғида), Темир дарвоза (Дарбанд қиш лоғида), Тешиктош гори (Мачай қишлоғида), Динозавр излари, Бибишох шотиси, Бойбулоқ ғори (Қўрғонча қишлоғида), Поёнқўрғон (Работ қишлоғида) каби тарихий обидалар бор.

Тупроқлари бўз тупроқ, чимли, қўнғир ва оч қўнғир тоғ тупроқлари, шурхок тупрок/iap. Ёввойи ўсимликлардан шўра, янтоқ, жинчак, қизғалдоқ. бойчечак, ялтирбош, нўхатак, тоғрайхон, кийикўт, гулхайри, шувоқ; доривор ўсимликлардан алкор, хартол, занжовул, ўлмасўт, қонтепар, оқшаир; арча, ёввойи мевали дарахтлар ва б. усади. Жайрон, тоғ эчкиси, ёввойи чўчка, силовсин, суғур, бўри, тулки, чиябўри, қўнғир айиқ, жайра, қушлардан каклик, калхат, бургут, лочин, қарчиғай, бойўғли, олашақшак,, чил ва б. яшайди.

Аҳолиси, асосан ўзбеклар, шунингдек тожиклар ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги ҳар бир км2га 20,8 киши. Шаҳарликлар 23899 киши, қишлоқ аҳолиси 55099 киши.

Хўжалиги. Бойсун туманида саноат кам ривожланган. Туман Сурхондарё вилояти саноат маҳсулотининг 0,8%ини беради. Муҳим фойдали қазилмалари: кумир (Бойсун), табиий газ (Гажак), полиметалл рудалари (Бойсунтоғ), боксит (Қайроқ), фосфорит, калий тузи (Бойсун), олтингугурт, ёнувчи сланец (Бойсун), қурилиш материаллари ва б. Асосий саноат корхоналари: «Ишонч» акциядорлик жамияти, Бойсун (Туда) кумир кони, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарадиган кичик корхона ва цехлар. 1994 й. Бойсунда республикада карбид ишлаб чиқарувчи биринчи корхона ишга туширилди. Аҳолига хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар уюшмаси, ҳунармандлар уюшмаси, 164 кичик корхона, 18 акциядорлик жамияти, «Бойсун», «Бойсунқурилиш» ва 256кўчма механизациялашган колонна, автокорхоналар, «Бойсун» бозори бор.

Қ. х. нинг асосий тармоқлари чорвачилик, дон хўжалиги, ўрмон хўжалиги, беда уруғчилиги, боғдорчилик ва токчиликдир. Бойсун туманининг жами ер майд. 329,3 минг га, шу жумладан сугориладиган ерлар 6,1 минг га. Экинзорлар жами (шу жумладан лалми ерлар) 21,9 минг га, куп йиллик дарахтлар 1,5 минг га. Томорқалар, боғдорчилик, сабзавотчилик уюшмаларининг ерлари 2,2 минг га (1999). Бойсун туманида 9 жамоа хўжалиги (2 дончорвачилик, 3 чорвачилик, 2 беда уруғчилиги, боғдорчиликтокчилик, асаларичилик, қ. х. ширкат уюшмаси (бўрдоқичилик), 70 та фермер ва деҳқон хўжаликлари мавжуд. Асосий экин майдонлари дон, сабзавот, емхашак экинлари билан банд. «Қўрғонча» ва «Мачай» жамоа хўжаликлари беда уруғчилигига, «Работ» жамоа хужалиги боғдорчиликтокчиликка ихтисослашган. Бойсун туманида 21,8 минг қорамол, шундан 11,2 минги сигир, 190,6 минг қўй ва эчки, 41.7 минг парранда, 184 йилқи бор (1999). Чорвачилик асосан гўштёғ берувчи думбали ҳисори қўйчилик, қоракўлчилик, йилқичилик, гўшт йўналишидаги қорамолчиликка (барча хўжаликларда) ихтисослашган. Бойсун туманида 25 минг га ўрмон (арчазорлар) бор (1999).

Бойсун туманида туман маркази ва тоғ қишлоқларини Сурхондарё вилоятининг асосий автомобиль йўли — Катта Ўзбекистон тракта билан боғлайдиган йўллар бор. 1995 й. да қарийб 230 км узунликдаги Ғузор — Бойсун — Қумқўрғон т. й. курилиши бошланди.

1999/2000 ўқув йилида 54 умумий таълим мактабларида 18869 ўқувчи, 2 касб ҳунартехника лицейида 944 ўқувчи, 1 ҳунартехника билим юртида 466 ўқувчи ўқиди. 83 оммавий кутубхона, 11 клуб, маданият уйи, санъат музейи бор. Туманда 370 ўринли 5 касалхона, «Омонхона» шифо маскани, 5 амбулатория, 30 фельдшеракушерлик, 3 қишлоқ врачлик шохобчаларида 138 врач, 491 ўрта тиббий ходим ишлаб турибди. 1932 й. дан «Бойсун овози» туман газ. чиқади (адади 2200).