БОЙЗОҚОВ

БОЙЗОҚОВ Исо (1900.3.10, Павлодар вилояти Ертис тумани — 1946.3.9, Олмаота) — қозоқ халқ оқини, бастакор. Тошкентдаги қозоққирғиз маориф ин-ти (инпрос)да ўқиган (1924). Бу ердаги ҳаваскорлар тўгарагида қатнашиб, «Қизил буғдой», «Ёшларга» каби ашулалар ёзган. Унинг «Қуралай сулув» (1925), «Чўпон эртаги» (1926), «Ўн бир кун ва ўн бир тун» (1938), «Олтой этакларида» (1939), «Кавказ» (1941), «Оқбўпа» (1945) каби достонларида инсонпарварлик, севгига садоқат, меҳроқибат ғоялари тараннум этилган. Бойзоқов ҳақида Н. Анов «Қушиқ қаноти» (1956) номли роман ёзган.