БЎЗ

БЎЗАндижон вилоятидаги шаҳарча (1983 й. дан). Бўз туманиннт маркази. Аҳолиси 11,7 минг киши (1999). Бўз қадимги қишлоқлардан бўлиб, 1950 й. гача Насриддинбек деб аталган. Бўзда 2 саноат корхонаси (пахта тозалаш з-ди ва «Зафар» акциядорлик жамияти), автокорхона, автоколонна, электр ва почта алоқаси корхоналари, 3 механизациялашган кўчма колонна, 2 курилиштаъмирлаш ва йўл таъмирлаш бўлими фаолият кўрсатади. Пед. ва тиббиёт билим юртлари, ҳунар лицейи, маданият саройи, болалар кутубхонаси, стадион, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 365 ўринли касалхона, поликлиника бор.

Prev Article

БЎЁҚЛАР

Next Article

БЎЗГОНТЕПА