БОЗЕ ГАЗИ

БОЗЕ ГАЗИ — бутун сон спинпк зарралар ёки квазизарралар (бозонлар) дан ташкил топган квантавий газ. БозеЭйнштейн статистикаситг бўйсунади. Бозе газига нуклонлари сони жуфт бўлган атомлардан иборат бир атомли газлар, фотон, фонон газлари ва б. киради. Бозе гази зарралар и орасидаги ўзаро таъсир жуда кичик бўлса, Бозе гази идеал газ дейилади. Етарли даражада паст трада идеал Б. г. зарраларининг бир қисми импульси нолга тенг бўлган ҳолатга ўтади (бу ҳодиса Бозе—Эйнштейн конденсацияси деб юритилади), қолган кисми эса импульси ноддан фаркли ҳолатларда бўлади. Мутлақ ноль трада импульси нолга тенг. Зичлиги камайиши ва т-раси ортиши билан Бозе газининг квант хусусияти йўқола боради.