БЎЗГОНТЕПА, Бузгонтепа — археологик ёдгорлик (мил. 1—16-а. лар). Тошкент ш. нинг шарқий чеккасида (Чингелди деган жойда), Чирчиқ дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган истеҳкомсиз аркли қишлоқхаробаси. 1949 й. И. Баишев ва М. Массон томонидан қайд қилинган. 1978—79 й. ларда Тошкент археология экспедицияси (И. А. Аҳроров, Ў. Алимов) Б. нинг 1—3а. лардан мавжудлигини ва Ҳовунчи маданиятига мансуб деҳқончилик қишлоғининг харобаси эканини аниклади. 3-а. да хом ғиштлардан бино қилинган мудофаа девори аркнинг мустаҳкам фортификация иншооти бўлиб қолган. У 6 — 8-а. ларда қўшимча ташқи мудофаа деворлари билан бир неча бор мустаҳкамланиб, Чирчиқ соҳилида Чоч пойтахти ва унинг деҳқончилик воҳасини шим. шарқ томондан келадиган кўчманчилардан тўсиб турган муҳим истеҳкомга айланган. 8-а. 1чорагида араб фотихлари томонидан вайрон қилинган. 10—12-а. ларда қайта тикланиб, Мовароуннаҳрдан ўтган савдо йўлининг шим. қисмидаги муҳим қароргоҳдан бирига айланган. Бу даврда у араб манбаларида Жабғукаш деб аталган ва Чоч пойтахти Бинкатдан 2 фарсах узокликда Чирчиқ соҳилида жойлашган. 13-а. бошида мўғуллар босқини вақтида вайрон бўлган. Бўзгонтепа 14-а. охири — 15-а. дан қайта тикланиб, Шарқ мамлакатларига борадиган савдо йўлидаги соқчилик қароргоҳларидан бири сифатида водийда муҳим роль ўй наган.