БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ МОДЕЛЛАРИ

БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ МОДЕЛЛАРИбозор иқтисодиётининг турлари. Бозор иқтисодиёти моделларининг иқтисодий ривожланган мамлакатларга хос бўлган аралаш иқтисодиёт, ижтимоий бозор хўжалиги ва корпоратив иқтисодиёт кўринишлари мавжуд.

Аралаш иқтисодиёт модели — бозор иқтисодиётининг юксак меҳнат унуми, неъматлар тўкинчилигини таъминлайдиган, энг мукаммал технология ва юқори малакали иш кучига эга бўлган тури. Бу модедда мулкий хилмахиллик мавжуд бўлади; хусусий мулкнинг индивидуал ва ҳиссабай шакллари устуворлик қилади, давлат ва нодавлат мулки, иқтисодиётнинг давлат ва нодавлат секторлари тараққий этади. Йирик, ўрта ва кичик бизнес мувозанатли ҳолатда ривожланади. Бозор муносабатлари билан биргаликда нобозор муносабатлари ҳам мавжуд бўлади. Бу эса саҳоват ва хайрэҳсон ишларининг кенг ривожланишига замин яратади, рақобат билан биргаликда ҳамкорлик алоқалари юзага келади. Иқтисодиётни бошқаришда бозор механизми билан бир қаторда давлат механизми ҳам қўлланади. Мазкур моделга оммавий фаровонлик хос бўлсада, ижтимоий тафовутлар чекланмайди, давлат даромадларни қайта тақсимлашда фаол иштирок этмайди, бу вазифаларни бозор механизми бажаради. Аралаш иқтисодиёт модели АҚШ, Англия, Францияда мавжуд.

Ижтимоий бозор хўжалиги модели — юксак технологияга ва инсон омилининг кучига таяниб юқори меҳнат унумдорлигини, умуман, бозорнинг тўкин бўлишини таъминлайди. Иқтисодиёти бу моделга таянган мамлакатда бозор хўжалиги табиийтарихий ривож топади, и. ч. бозор талабларига жавобан иш олиб боради, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви минимал даражада сақданиб қолади, иқтисодиёт бозор кучлари таъсирида тартибланади ва тўла эркинлашган бўлади. Мазкур модель «иқтисодий тартиб» модели ҳисобланади. Бозордаги фаолият тартибқоидаларини қонунлар белгилайди, иқтисодиёт бозор механизмига буйсунади, давлат иқтисодиётнинг олий хеками сифатида фаолият кўрсатади, лекин ўзи бу жараёнда қатнашмайди. Бу моделда иқтисодиётнинг давлат секторидан кўра хусусий секторига кўпроқ эътибор берилади. Иқтисодиётнинг ижтимоий йўналишини бозорнинг ўзи белгилайди. Ҳар бир иқгисодиёт субъекти бозор қоидасига кўра ишлаб топган даромадини олади, давлат даромадларнинг тақсимланишига камданкам аралашади, лекин даромадларни шакллантиришда бозор тамойилларига риоя этилишини, бозор механизмининг белгиланган тартибда фаолият кўрсатишини таъминлайди. Ижтимоий бозор хужалиги модели Германия, Швеция ва б. мамлакатларда мавжуд.

Корпоратив иқтисодиёт модели — корпоратив манфаатлар ва корпоратив ҳамжиҳатликка асосланган бозор иқтисодиёти бўлиб, илғор технология, етук иш кучидан фойдаланиб меҳнат унумдорлиги ва аҳоли жон бошига маҳсулот и. ч. ни кўпайтиради. Асосий эътибор корпоративгуруҳий манфаатларга қаратилади, иқтисодиёт корпорациялар орқали бошқарилади. Корпорациялар акциядор жамиятлар тарзидаги турли саноат, савдо, транспорт, қурилиш соҳасидаги бирлашмаларга айланади, уларнинг баъзилари ҳатто трансмиллий корпорациялар даражасигача ўсиб, халқаро аҳамият касб этади. Корпорациялар и. ч. нинг асосий соҳаларини қамраб олади, уларнинг хорижий шохобчалари ҳам кўпайиб боради. Хусусий мулкнинг корпоратив шакли устуворлик қилади. Корпоратив иқтисодиёт моделида корпорация манфаатлари биринчи ўринга қўйилади, индивидуал манфаатларга фақат корпорация доирасида эришилади ва шу доирада и. т., техниклойиҳа ишлари ҳам олиб борилади. Муаммоларнинг корпорация доирасида ҳал этилиши корпорацияга садоқат, корпоратив ватанпарварлик ҳиссиётини тарбиялайди. Корпорация ходимлар учун юксак турмуш даражасини кафолатлайди, ходимлар эса бунга жавобан и. ч. самарадорлигининг юқори бўлишини таъминлайдилар. Корпорация ходимларнинг оила аъзоларини ҳам иш билан таъминлашни, қариликда яхши пенсия ва бир йўла катта суммада мукофотлар беришни зиммасига олади. Ходимлар билан менежерлар ўртасида иноқлик бўлади. Бундай чоратадбирлар ижтимоий ҳамжиҳатликни таъминлаб, иш ташлаш ва б. норозиликларга ўрин қолдирмайди. Бозор иқтисодиётининг корпоратив моделида иқтисодиётнинг корпоратив сектори халқ хўжалигининг таянчи ҳисобланади, аммо иқтисодиётнинг иккиламчи ва етакчи бўлмаган соҳаларида нокорпоратив сектор ҳам сақпаниб қолади. Корпоратив моделда ҳам кичик бизнес мавжуд, аммо унинг мустақиллиги жуда чегараланади, у деярли корпорация измида бўлади, унинг буюртмаларини бажаради. Қ. х. корпорация доирасига тортилмайди. Корпоратив иқтисодиёт устувор бўлган мамлакатларга Япония мисол бўла олади.

Ад:. Каримов И., Ўзбекистон — бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли, Т., 1993; Каримов И., Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида, Т., 1995; Теоретическая экономика. Политэкономия, М., 1997; Экономика, М., 1997; Курс экономики, М., 1997;Ўлмасов А., Шарифхужаев М., Иқтисодиёт назарияси; Т., 1995; Тухлиев Н., Таксанов А. Национальная экономическая модель Узбекистана Т., 2000.

Аҳмаджон Ўлмасов.